I Ўқув фанининг долзарблиги ва олий...

12
1

Transcript of I Ўқув фанининг долзарблиги ва олий...

Page 1: I Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбийtkti.uz/uploads/184805158d_1566569306.pdf · 1-Мавзу. Муҳандислик тушунчаси ва

1

Page 2: I Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбийtkti.uz/uploads/184805158d_1566569306.pdf · 1-Мавзу. Муҳандислик тушунчаси ва

2

Page 3: I Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбийtkti.uz/uploads/184805158d_1566569306.pdf · 1-Мавзу. Муҳандислик тушунчаси ва

3

I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни

Мухандис, у халқ хўжалигининг қайси тармоғида бўлишидан ва қайси замонда яшашидан қатъий назар, ўз замонасининг техник ва технологик қурилмалари билан ишлайди, улардан фойдаланади, уларни лойиҳалаш, мукаммаллаштириш, ёки янги технологик жиҳозлар, машиналар, қурилмалар ва уларнинг элементларини яратиш билан шуғулланади. Бунда у, албатта электр энергиясидан фойдаланиб ишловчи машиналар, механизмлар, ҳамда электрон қурилмалар билан юзма-юз келади. Бугунги кунда электр энергиясидан фойдаланмайдиган муҳандислик соҳалари йўқ. Электр энергиясидан фойдаланиш ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларига, фан ва техникага, кундалик ҳаётимизга жуда чуқур кириб борган, ва бу жараён янада чуқурлашмоқда. Электроэнергетика энергиянинг бошқа барча турлари орасида тобора етакчи ўринга чиқиб бормоқда.

Шундай экан, электр энергияси, уни ишлаб чиқариш, электр энергияси дан фойдаланиш, замонавий электротехник ва электрон қурилмаларни ўрганиш масалалари таълим соҳасида тобора муҳим аҳамият касб этиб боради. Шунинг учун хам “Электр инжиниринг фани” умукасбий фанлар блокида мухандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари, хизмат кўрсатиш сохалари ва атроф мухит мухофазаси таълим сохаларида ўқитилади. Фанни 2- курсда ўқитиш мақсадга мувофиқ, чунки “Электр инжиниринг” фанини ўрганиш учун “Физика” ва “Математика” фанлари тўлиқ ўтилган бўлиши керак.

II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси

Электр инжиниринг фанини ўқитишдан мақсад электр энергияси, уни ишлаб чиқариш, узатиш, ундан фойдаланишнинг физикавий асослари ва технологик қурилмаларини ўргатишдан иборат. Шунингдек фанда электр қурилмалари, уларнинг тузилиши ва ишлаши билан боғлиқ бўлган жараёнлар ҳам ўрганилади Замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда фан электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг муқобил манбалари ва улар ривожланишининг устивор йўналишлари ҳақида тушунчаларни шакл лантиришга ҳам қаратилган.

Бугунги замонавий дунёни электр энергияси ва унинг турли соҳалардаги амалий тадбиқларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Электр энергияси жамият ҳаётининг барча жабҳаларини кенг қамраб олган ва ундан фойдаланиб ишлайдиган машина ва механизмлар йил сайин такомиллашиб бормоқда. Чунки янги асрда электр энергияси барча энергия турлари ичида энг қулай ва арзон манбага айланди. Замонавий илм ва фаннинг келгусидаги

Page 4: I Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбийtkti.uz/uploads/184805158d_1566569306.pdf · 1-Мавзу. Муҳандислик тушунчаси ва

4

асосий вазифаси электр энергияси ишлаб чиқаришнинг янги муқобил манбаларини ривожлантиришдир. Мазкур фан айнан электр энергиясидан фойдаланиб ишлайдиган машина ва механизмларнинг физикавий асосларини ва электр энергиясини ишлаб чиқариш, ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган технологик ва илмий муаммоларни ўрганади. Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба: - электротехник қурилмалардаги асосий физикавий жараёнлар, жаҳон, минтақа ва мамлакатимиз учун характерли бўлган энергетик муаммолар ва уларнинг ечимлари, тобора ривожланиб бораётган муқобил энергия манбаларининг ривожланиш тенденциялари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

- электр занжирларидаги асосий физикавий қонуниятларни, электр энергияси ишлаб чиқаришнинг усулларини, электр қурилмалари ва ярим ўтказгичли электрон қурилмаларнинг ишлаш принципларини билиши ва улардан фойдалана олиши;

- электр энергиясидан маиший шароитда ва ишлаб чиқаришда фойдала нишнинг самарадорлигини ошириш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва ундаги муаммолар, электротехник қурилмалардан фойдаланишдаги технологик муаммолар каби масалаларни тахлил қилиш, муаммолар бўйича ечимлар қабул қилиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

III. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари) 1-Модул. Энергия, электр энергияси

1-Мавзу. Муҳандислик тушунчаси ва энергия. Энергия ва электроэнергия муҳандислиги. Энергия ҳақида асосий маълумотлар. Коинот пайдо бўлишининг замонавий талқини ва унда энергиянинг роли. Буюк порт- лаш ва энергиянинг пайдо бўлиши. Табиатдаги энергиянинг турли кўриниш- лари ва уларнинг ўзаро айланишлари. Энергияни бир турдан бошқа турга айлантириш усуллари. Электр энергияси, уни ҳосил қилишнинг усуллари. Саноат электроэнергетикасининг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари.

2-мавзу. Жахон ва Ўзбекистон электр энергетикаси. Глобал ва минтақавий муаммолар

Жаҳон энергетикаси ҳақида, шу жумладан электроэнергетикаси ҳақидада маълумотлар. Ўзбекистон электр энергетикаси ҳақида маълумотлар. Энергетика, шу жумладан электроэнергетика соҳасидаги глобал ва минтақа- вий муаммолар. Энергия тежамкор ишлаб чиқариш

Page 5: I Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбийtkti.uz/uploads/184805158d_1566569306.pdf · 1-Мавзу. Муҳандислик тушунчаси ва

5

технологиялари ҳақида тушунчалар. Замонавий ишлаб чиқаришнинг энергетика менежменти. Муҳан-дислик ишида электр энергиянинг ўрни. 1.3. Ўлчов бирликлари, СИ халқаро бирликлар системасидаги фунда- ментал ва ҳосилавий бирликлар. Асосий электрик катталикларнинг ўлчов бирлик лари. Ўлчовларнинг улушли ва каррали бирликлари.

2–Модул. Электр занжирлари 3-Мавзу. Ўзгармас ток электр занжирлари Электр зарядлари, электр майдони, электр майдон кучланганлиги,

заряд- ларнинг ўзаро таъсир Кулон кучи, моддаларнинг физикавий ва кимёвий хусу- сиятлари шаклланишидаги Кулон кучларининг ўрни. Конденсаторлар, элек- тростатик майдон энергияси. Ўзгармас электр токи тушунчаси. Металларда электр токи, ўтказгич ва диэлектриклар, асосий ўтказгич элементларнинг (рангли метал- ларнинг) электрик ва иссиқлик параметрлари. Қаршилик, ўтказувчанлик, ўтказгичларнинг қаршилиги. Қаршиликнинг температурага боғлиқлиги. Ўта ўтказувчанлик ҳақида тушунча. Ўзгармас электр токи ва унинг кимёвий манбалари, манбанинг электр юритувчи кучи. Электр занжири ва унинг элементлари, асосий ва ёрдамчи элементлар. Электр занжиридаги асосий қонуниятлар (Ом ва Кирхгоф қонунлари). Электр занжирининг иш режимлари. Электр занжирларини ҳисоблаш усуллари ва уларнинг амалий тадбиқлари.

4-Мавзу. Ўзгарувчан ток электр занжирлари Синусоидал ўзгарувчан электр токи, унинг асосий параметрлар, синусоидал токни ишлаб чиқариш. Синусоидал кучланишнинг аналитик ифодаси, вектор ва график кўринишлари. Синусоидал кучланишнинг таъсир этувчи (эффектив) қиймати. Актив, индуктив ва сиғим элементли ўзгарувчан ток занжирлари. Занжирдаги актив, реактив ва тўла қувватлар. Занжирнинг қувват коэффициенти. Тармоқланмаган ва тармоқлан- ган ўзгарувчан ток занжирларини ҳисоблаш ва бу занжирларнинг вектор диаг- раммалари. Электр занжирларида резонанс, ток ва кучланишлар резонанси. Резонанснинг техникадаги аҳамияти. 5-Мавзу. Уч фазали ўзгарувчан ток электр занжирлари Саноат миқёсида уч фазали ток ишлаб чиқариш, унинг афзалликлари. Фаза ва линия кучланишлари. Уч фазали токда истеъмолчиларни юлдуз ва учбурчак схемаларда улаш. Симметрик ва носимметрик системалар. Уч фазали системада нол симнинг аҳамияти. Уч фазали системанинг қуввати.

Page 6: I Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбийtkti.uz/uploads/184805158d_1566569306.pdf · 1-Мавзу. Муҳандислик тушунчаси ва

6

3-Модул. Магнит майдони 6-мавзу. Магнит занжирлари ва электромагнит қурилмалар Магнит майдони ҳақида тушунча, доимий магнитлар. Парамагнитик, диамагнитик ва ферромагнитик материаллар ҳақида тушунча. Токли ўтказ- гичнинг магнит майдони. Магнит майдонининг асосий параметрлари. Модда- нинг магнит сингдирувчанли.

Электр токининг магнит тасири, магнит юритувчи куч. Ўзгармас ва ўзгарувчан магнит юритувчи куч таъсиридаги занжирлар. Феррорезонанс ҳодиса, гистерезис халқаси, магнит кучайтиргичлар. Электромагнитик қурилмалар.

Ернинг магнит майдони, техник ва технологик қурилмаларнинг магнит майдони, магнитик шовқин (шум) ва унинг электрон қурилмаларга таъсири.

4-Модул. Трансформаторлар

7-Мавзу. Бир фазали ва уч фазали трансформаторлар Трансформатор ҳақида умумий тушунчалар, унинг тузилиши ва ишлаш принципи. Трансформаторнинг фойдали иш коэффициенти ва ундаги қувват исрофи. Трансформаторнинг номинал катталиклари ва иш режимлари. Уч фазали трансформаторлар, улар чулғамларининг уланиш схемалари. Автотрансформаторлар, ўлчов трансформаторлари, пайвандлаш трансформаторлари. Трансформаторнинг ташқи характеристикаси ва ундаги кучла- нишнинг ўзгариши. Трансформаторларнинг паралел ишлаши. 5- Модул. Электр ўлчов асослари

8-Мавзу. Электр ўлчовлар ва электр ўлчов қурилмалари Ўловлар ҳақида умумий тушунчалар, Ўлчов воситалари ва ўлчов

турлари. Эталонлар ва ўлчов қурилмаларини меъёрлаштириш, назорат қилиш ҳамда уларга қўйиладиган талаблар. Электр ўлчов қурилмалари, уларнинг асосий турлари ва ишлаш принциплари. Электр ўлчов тизимларининг афзалликлари ва имкониятлари. Электрик катталикларни ўлчаш.

9-Мавзу. Ноэлектр катталикларни электр усулида ўлчаш Ноэлектрик катталикларни электр усулида ўлчашнинг физикавий

асослари, датчиклар (сезгир элементлар). Ишлаб чиқаришда технологик жараёнларнинг асосий катталикларини электр усулларида ўлчаш (темпера- тура, масса, вақт, айланишлар сони, моддалар сарфи, суюқликлар сатҳи, кон- центрация, намлик, тезлик, мехник силжиш, бурчак ва бошқалар). Замонавий

Page 7: I Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбийtkti.uz/uploads/184805158d_1566569306.pdf · 1-Мавзу. Муҳандислик тушунчаси ва

7

дистанцион ўлчов қурилмалари (радарлар, доплер датчиклари, тепловизор ва ҳоказо) ҳақида тушунчалар.

6-Модул. Электр машиналари

10-мавзу. Асинхрон двигателлар Уч фазали ўзгарувчан токда айланувчи магнит майдон ҳосил қилиш. Асинхрон двигателнинг тузилиши ва ишлаш принципи. Асинхрон двигателларнинг турлари. Асинхрон двигателда сир- паниш ва роторнинг айланиш тезлиги. Двигателнинг электромагнитик қуввати, айлантирувчи моменти ва фойдали иш коэффициенти. Асинхрон двигателни юргизиш схемалари, реверслаш. Асинхрон двигателларнинг саноатда қўлланилиши. 11-Мавзу. Ўзгармас ток машиналари Ўзгармас ток машинасининг тузилиши, электр машиналаридаги қайтувчанлик хусусияти. Ўзгармас ток машинасининг тузилиши. Якор реакцияси ва якор коммутацияси тушунчалари.Ўзгармас ток машинасининг генератор режими. Генераторни уйғотиш схемалари. Ўзгармас ток машинасининг двигател режими, фойдали иш коэффициенти ва уйғотиш усуллари. Қадамли двигателлар ва уларнинг рақамли техникада ишлатилиши. 12-Мавзу. Синхрон машиналар Синхрон генераторнинг салт ва юкламали иш режими. Электростанцияларнинг генераторлари. Синхрон генераторларни ўзаро ва истеъмолчиларнинг электр тармоқлари билан паралел ишлаши. Синхрон двигателлар ва уларнинг ишлатилиши. 7-Модул. Электр таъминоти ва муқобил энергия манбалари

13-Мавзу. Электр энергияси ишлаб чиқариш Электр энергияси ишлаб чиқаришнинг анъанавий ва муққобил

усуллари. Катта қувватли электр станцияларининг экологик мувозанатга таъсири. Электр узатиш линиялари ва унинг элементлари. Юқори ва паст кучланишли электр узатиш линиялари. Тақсимлаш станциялари. Электр энергиясини узатишнинг самарадорлиги.

14-Мавзу. Электр таъминоти асослари Замонавий электр таъминоти тизимлари ҳақида тушунча. Электр

таъминотининг замонавий муаммолари. Электр энергиясидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш. Энергия самарадор технология- лар ҳақида тушунча. Корхоналар энергия аудити. Муқобил энергия

Page 8: I Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбийtkti.uz/uploads/184805158d_1566569306.pdf · 1-Мавзу. Муҳандислик тушунчаси ва

8

манбаларининг турлари, жаҳон миқёсида ва мамлакатимизда улардан фойдаланишнинг бугунги ҳолати. Муқобил энергия манбаларининг жаҳон ва мамалакатимиз миқёсида ривожланишининг устивор йўналишлари.

8-Модул. Электроника асослари 15- Мавзу. Ярим ўтказгичли электрон қурилмалар Электрон қурилмаларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихида электровакум лампаларнинг ўрни. Газларда электр токи, газ разрядли қурилмалар ва уларнинг бугунги кундаги тадбиқлари. Электр ёритиш тизимларининг лампалари. Диодлар, уларнинг хусусиятлари, тузилиши, турлари ва қўлланилиш соҳалари. Тиристорлар ва уларнинг бошқарув схемаларда ишлатилиши. Транзисторлар, биполяр ва майдон транзисторларининг тузилиши ва уларнинг қўлланилиши. Бир ярим даврли, икки ярим даврли ва уч фазали электрон тўғрилагичлар. Тўғрилагичларларда текисловчи фильтрларнинг ишлатилиши. Электрон ва операцион кучайтиргичлар. Инверторлар ва уларнинг электр таъминоти тизимларида қўлланилиши. 16-Мавзу. Микросхемалар, интеграл схемалар ва оптоэлектро ника элементлари Рақамли техника асослари, иккилик саноқ системаси, мантиқий сигналлар, мантиқий функциялар. Триггерлар уларнинг турлари ва қўлланишлиши, аналог-рақам ва рақам-аналог ўзгартиргичлар, ҳисоблагичлар ва сумматорлар. Оптоэлектроника элементлари. ПЗС (зарядли боғланган қурилма) матрицалар ҳақида тушунча. Лазерларнинг электрон технологияларда ишлатилиши асослари. Оптик толалар, WWW оптик канали. Нанотехнология элементлари. 17- Мавзу. Электротехнология асослари. Суюқликларда электр токи, электролиз қонунлари. Саноатда, хусусан кимё саноатида электролизнинг қўлланилиши. Электролизнинг амалий тадбиқлари ва металларга электр усулида ишлов бериш. Электр токининг кимёвий, биологик ва физиологик таъсирлари. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига электр ишлов бериш асослари. Меҳнат муҳофазасида электр хавфсизлиги асослари. Электр хавфсизлик техникасининг меъёрий асослари.

Page 9: I Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбийtkti.uz/uploads/184805158d_1566569306.pdf · 1-Мавзу. Муҳандислик тушунчаси ва

9

9- Модул. Электр юритма ва роботлар 18-Мавзу. Замонавий электр юритма элементлари, робот ва манипуляторлар Саноат қурилмаларининг электр юритмалари. Юритманинг турлари. Юритмаларда ҳаракатни узатиш ва бошқариш. Юритмаларнинг механик характеристикалари. Замонавий, рақамли техника асосида ишловчи юритмалар. Робот ва манипуляторлар, улар юритмаларининг асосий элементлари. Автоматик ва дастурли юритмалар.

IV. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор –

ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар, масалалар тўплами ишлаб чиқилади. Унда талабаларга асосий маъруза мавзулари бўйича амалий масала ва мисоллар ечиш услуби ва мустақил ечиш учун масалалар келтирилади. Амалий машғулотларни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллардан фойдаланилади.

Амалий машғулотлар талабаларда электр занжирларини тузиш, уларни ҳисоблаш, электр машиналарининг ишлаш принциплари ҳақида амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш мақсадида ўтилади. Амалий машғулотларни ўтказиш бевосита назарий машғулотларда олинган билимларга асосланади.

Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади: • Органик ёқилғилар ва ўзгармас ток манбаи (аккумуляторларнинг) энергияларини ҳисоблаш.

• Электр занжирларидаги асосий шартли белгилар ва электр занжир лари схемаларининг асосий турлари. • Тармоқланмаган ва тармоқланган электр занжирларини қуриш. • Ўзгармас ток занжирларини таҳлил қилиш ва ҳисоблаш усуллари. • Актив индуктив ва сиғим элементлар кетма-кет уланган ўзгарувчан ток занжирлари ҳисоблаш ва вектор диаграммалирини қуриш. • Актив, индуктив ва сиғим элементлар паралел уланган ўзгарувчан ток занжирлари ҳисоблаш ва вектор диаграммалирини қуриш. • Истеъмолчилари юлдуз ва учбурчак схемаларда уланган уч фазали занжирларни ҳисоблаш. • Симметрик ва носимметрик уч фазали системаларда нол симдаги токни аниқлаш. • Электр ўлчовлар, ўлчов қурилмаларининг хатоликлари, ўлчовларда шунтлардан фойдаланиш.

Page 10: I Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбийtkti.uz/uploads/184805158d_1566569306.pdf · 1-Мавзу. Муҳандислик тушунчаси ва

10

• Бир фазали, уч фазали трансформаторлар, ўлчов ва пайвандлаш трансформаторлари. Трансформаторларнинг иш режимлари. Трансформа- торларни параллел ишлаши. • Асинхрон ва синхрон машиналар, ўзгармас ток машиналари. • .Электрон тўғрилагичлар ва кучайтиргичлар. Текисловчи фильтрлар.

V. Лаборатория машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Лаборатория машғулотлари талабаларнинг назарий ва амалий машғу- лотларда олган билимларини (асосий физик ва электротехник қонуният- ларни) тажриабада текшириб амалий кўникмалар ва малака ҳосил қилишга қаратилган. Лаборатория машғулотларини қуйидаги мавзулар асосида ташкил этиш тавсия этилади: ўзгармас ток занжирларида Ом ва Кирхгоф қонунларини текшириш; актив элементли ўзгарувчан ток занжирида истеъмолчиларни улаш; сиғим элементли ўзгарувчан ток занжирида истеъмолчиларни улаш; индуктив элементли ўзгарувчан ток занжирида истеъмолчилар; актив, сиғим ва индуктив элементли ўзгарувчан ток занжири; уч фазали электр занжирида истеъмолчиларни улаш; электр ўлчов қурилмаларининг хатоликларини аниқлаш; бир фазали трансформаторниқисқа туташув режимида текшириш; трансформаторларни параллел ишлашини юклама режимида; асинхрон двигателни юргизиш ва реверслаш; уч фазали синхрон генераторни текшириш; асинхрон двигателни қувват коэфициентини ошириш; бир ва икки ярим даврли тўғрилагични текшириш; ярим ўтказгичли диод ва тиристорнинг статик характеристикалари; ноэлектрик катталикларни электр усулида ўлчаш; микропроцессорларнинг ишлашини текшириш; инверторнинг ишлашини текшириш.

VI. Мустақил таълим ва мустақил ишлар

Маълум ҳажмдаги мавзулар талабалар томонидан мустақил ўзлаштирилиши кўзда тутилган. Бунда талабалар мустақил ўрганиш учун ажратилган мавзулар режаси асосида тавсия этилган адабиётлардан, электрон ахборот ва ўқув материалларидан, тарқатма материаллардан, ҳамда мустақил тайёргарлик учун яратилган махсус ўқув адабиётлардан фойдаланишлари кўзда тутилади.

Page 11: I Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбийtkti.uz/uploads/184805158d_1566569306.pdf · 1-Мавзу. Муҳандислик тушунчаси ва

11

Тавсия этилаётган мустақил тайёргарлик мавзулари: • Электр энергияси, уни ҳосил қилишнинг усуллари. Саноат электроэнергетикасининг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари. Замонавий ишлаб чиқаришнинг энергетика менежменти. Муҳандислик ишида электр энергиянинг ўрни. Асосий электрик катталикларнинг ўлчов бирликлари. Ўлчовларнинг улушли ва каррали бирликлари. • Қаршиликнинг температурага боғлиқлиги. Ўта ўтказувчанлик ҳақида тушунча. Ўзгармас электр токи ва унинг кимёвий манбалари, манбанинг электр юритувчи кучи. Электр занжирларида резонанс, ток ва кучланишлар резонанси. Резонанснинг техникадаги аҳамияти. Симметрик ва носимметрик системалар. Уч фазали системада нол симнинг аҳамияти.

• Электромагнитик қурилмалар ва уларнинг ишлатилиши (релелар, контакторлар).

• Трансформаторнинг ташқи характеристикаси ва ундаги кучла- нишнинг ўзгариши. Трансформаторларнинг паралел ишлаши. • Электр ўлчов тизимларининг афзалликлари ва имкониятлари. Ишлаб чиқаришда технологик жараёнларнинг асосий катталиклари. • Двигателнинг электромагнитик қуввати, айлантирувчи моменти ва фойдали иш коэффициенти. Генераторни уйғотиш схемалари. Ўзгармас ток машинасининг двигател режими, фойдали иш коэффициенти ва уйғотиш усуллари. • Электр энергиясини узатишнинг самарадорлиги ва уни ошириш усуллари. Энергия самарадор технология- лар ҳақида тушунча. Корхоналар энергия аудити. Муқобил энергия манбаларининг жаҳон ва мамалакатимиз миқёсида ривожланишининг устивор йўналишлари. • Вакумда, газларда ва суюқликлардап электр токи. Электрон қурилмаларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихида электровакум лампаларнинг ўрни. Электр ёритиш тизимларининг лампалари. Майдон транзисторларининг тузилиши ва уларнинг қўлланилиши. Инверторларнинг электр таъминоти тизимларида қўлланилиши. Электр токининг кимёвий, биологик ва физиологик таъсирлари.

Page 12: I Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбийtkti.uz/uploads/184805158d_1566569306.pdf · 1-Мавзу. Муҳандислик тушунчаси ва

12

VI. Асосий ва қўшимча ўқув адабиётлар ҳамда ахборот манбаалари

Асосий адабиётлар 1. Charls Gross Fundamentals of Electrical Engineering. 2012 by Taylor & Francis Group, 448p. 2. Chapman S. J. Electric machinery fundamentals Mc. Graw Hill Education New York. NY10020. 2005 , 746p. 3. Rizzoni G. Fundamentals of electrical engineering. McGraw-Hill Education 2010 г. 996 р. 4. Каримов А.С. ва бошқала. Электротехника ва электроника асослари Т. Ўқитувчи 1995 й. 466 c. 5. Каримов А.С. ва бошқалар. Электротехника ва электроника асослари. Масалалар тўплами ва лаборатория ишлари Т. Ўқитувчи. 1991 й. Қўшимча адабиётлар

6. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. 488 б, Т. “Ўзбекистон”, 2017 йил.

7. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш-юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. 48 б, Т. “Ўзбекистон”, 2017 йил.

8. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. 56 б. Т. “Ўзбекистон”, 2016 йил. 9. Каримов А.С., Мирхайдаров М.М. Назарий электротехника Т. Ўқитувчи 1979 й. 10. Мажидов С. М. Электротехникадан русча-ўзбекча луғат-маълумотнома, Т. Ўзбекистон. 1994 й, 262 с. 11. Волынский В. А. “Электротехника”, 1987 г., Москва. Энергоатомиздат. 12. Хонбобоев А.И., Халилов Н.А. Умумий электротехника ва электроника асослари. Т. Ўзбекистон, 200й. 444 с.

Интернет сайтлари 13. Ziyo Net.Uz ru 14. https://ru.wikipedia. ru 15. https://ru.wikipedia.org/wiki Большой взрыв 16. https://www.google.ru/search?q=запасы

17. www. Uzbekenergo.uz/ru/ 18. https://ru.wikipedia.org/wiki/Электрический_аккумулятор 19. http://www.curriculum.edu.au 20. http://model.exponenta.ru/electro/pz_01.htm